Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2" "Рубин"ни енгиб, биринчи лигада пешқадамга айланди

Клуб янгиликлари
Асосий рақиби "Рубин"дан 6:1 ҳисобида устун келган "Пахтакор-2" шарқий минтақа пешқадами бўлиб олди.

Ўйинни тезкор гол билан бошлаган Артём Петросян шогирдлари баҳс якунига қадар ҳисобни ўта йирик кўринишга келтиришди. Бектемир Абдуманнонов дублга эришган бўлса, Пўлатхўжа Холдорхонов, Мирзоҳид Қўчқоров, Муҳаммадқодир Парпиев ва Аброр Саримсоқов бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа 8 баҳсда 17 очко тўплаган "Пахтакор-2" шарқий гуруҳда биринчи ўринга кўтарилди.

Беллашувда "Рубин" футболчиси Ҳусан Ҳасанов бошидан ўта оғир жароҳат олган ҳолда тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилди. Биз ушбу ўйинчига тезроқ соғайиб, майдонга қайтишини тилаб қоламиз.

"ПАХТАКОР-2" - "РУБИН" - 6:1 (2:0)
20 октябрь. Қибрай. "Қибрай" стадиони.
Ҳакамлар: Н.Қосимов, А.Ғиёсов, Ҳ.Худойбердиев, Ж,Ҳусниддинов.
Назоратчи: А.Ўринов.
"Пахтакор-2": Абдунабиев, Асқаров, Раҳматуллаев (Ҳусанов, 65), Жўраев, Холдорхонов (Парпиев, 82), Азмиддинов (Аҳрорхонов, 88), Ёқубов (Пўлатов, 85), Абдуманнонов, Турсунқулов, Қўчқоров (Саримсоқов, 82), Раҳимов.
"Рубин": Саидмуродов, Исмоилов, Тожиев, Нажафалиев, Йўлдошев (Абдуҳалилов, 46), Рашидов (Рустамов, 28), Сафаров, Турсунов (Ҳусанов, 71), Ҳусан Ҳасанов (Акчурин, 45+3), Ҳасан Ҳасанов (Қобилжонов, 46), Насимов.
Голлар: Холдорхонов, 2 - 1:0. Қўчқоров, 38 - 2:0. Абдуманнонов, 59 - 3:0. Абдуманнонов, 61 - 4:0. Рустамов, 68 - 4:1. Парпиев, 86 - 5:1. Саримсоқов, 90+2 - 6:1.
Огоҳлантиришлар: Рашидов, 21. Нажафалиев, 32. Асқаров, 34. Йўлдошев, 35. Қўчқоров, 79.
Четлатишлар: Нажафалиев, 79. Сафаров, 79.