U-21 биринчилиги 17-тур қолдирилган ўйинида ёшларимиз муҳим очколарни қўлдан чиқаришди.
Баҳсни катта ташаббус билан бошлаган жамоамиз 25 дақиқа оралиғида икки гол уриб, ҳисобда олдинга ўтди. 19-дақиқада Чикризов, 25-дақиқада Розиев узоқ масофадан аниқ зарбаси билан тўп муаллифларига айланишди. 38-дақиқада жиззахликлардан Юнусов ҳисобни қисқартирди. Бироқ шундан кейин беллашувни бошқарган ҳакамлар гуруҳи қаҳрамонга айланишди. 43-дақиқада "Сўғдиёна" футболчиси Собиржонов тўпсиз ва ўйин тўхтатилган ҳолатда ўйинчимизга жароҳат етказиш мақсадида атайин ортдан жуда қўпол ўйнаб, очиқчасига оёғи билан зарба берди. Бу вазиятда ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди. 61-дақиқада эса жиззахликлардан Жамшид Акмалов қўли билан атайин зарба берган ҳолатда унга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. Ҳар икки вазиятда бош ҳакам жуда қўпол хатога йўл қўйди. Баҳс охирларида рақиб пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Ўйин тугаши арафасида 4-ҳакам жамоамиз аъзоси Руслан Розиевга қарата қўпол сўз ишлатди ва футболчимиз бунга нисбатан жавоб сўраган вақтда бош ҳакамга ўйинчи уни ҳақорат қилганини айтиб, Розиевни майдондан четлаттирди. Шу тариқа ўйин ҳакамларнинг "хурмача" қилиқлари билан ёдда қолди.
"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 2:2 (2:1)
20 октябрь. Қибрай. "Қибрай" стадиони.
Ҳакамлар: Р.Чориев, С.Нишонбоев, Н.Мустафин, С.Назаров.
Назоратчи: С.Нажафалиев.
"Пахтакор": Ҳамроев (Назаров, 70), Салимов, Холматов, Мирсаидов, Шамсиев (Рамазонов, 53), Ҳамиджонов, Чикризов (Турсунов, 70), Жўраев, Шербўтаев (Жиянов, 88), Мамасидиқов (Одилов, 46), Розиев.
"Сўғдиёна": Пирматов, Яҳёев, Орипов (Мамасоатов, 58), Сафаров, Собиржонов, Ибодуллаев (Тошмуродов, 59), Акмалов (Урозалиев, 84), Юнусов (Примқулов, 89), Жабборов, Сайимназаров, Ёқубов.
Голлар: Чикризов, 19 - 1:0. Розиев, 25 - 2:0. Юнусов, 38 - 2:1. Яҳёев, 86-пен - 2:2.
Огоҳлантиришлар: Собиржонов, 43. Жўраев, 52. Акмалов, 61. Холматов, 61. Ёқубов, 71. Мамасоатов, 78. Рамазонов, 84. Мирсаидов, 90+5.
Четлатишлар: Жўраев, 90+5. Розиев (ўйиндан кейин).