ПФЛ Суперлиганинг 17-тур ўйини учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
"Сўғдиёна" билан кечадиган беллашувни Шавкат Насибуллаев бошқаради. Унга қанотларда Тимур Галеев ва Артём Калинин ёрдам беради. Насибуллаев айни пайтга қадар чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги тўрт ўйинда ҳакамлик қилган. Ушбу учрашувларда жамоамиз "Металлург", "Андижон", "Бухоро" ва "Қўқон-1912"дан устун келган.
"ПАХТАКОР" – "СЎҒДИЁНА"
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев (Наманган), Тимур Галеев (Тошкент), Артём Калинин (Қарши), Рустам Чориев (Сурхондарё).
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
Комиссар: Шерзод Ражабов.