"Пахтакор" аёллар жамоаси олий лига 11-турида "Қизилқум"ни 7:1 ҳисобида тор-мор келтирди.
Биринчи бўлимда қизларимиз томонидан уюштирилган кўплаб ҳужумлар самара келтирмади. Аксинча, рақиб илк ҳужумдаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Амина Шодиева гол муаллифига айланиб, меҳмонларни олдинга чорлади. Танаффусга қадар катта устунлик Рустам Арипов шогирдларига наф бермади.
Иккинчи бўлимда эса кетма-кет уюштирилган ҳужумлар 7 марта гол билан тугади. Юлдуз Ҳамдамова ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Ана Алекперова иккинчи тўпни киритди. Мадина Воҳидованинг 66-дақиқадаги голи эса деярли ўйин тақдирига ойдинлик киритди. Баҳс якунига қадар Ҳамдамова ва Алекперова яна биттадан тўп киритган бўлса, Умида Ҳатамова ва Дурдона Бахтиёрова ҳисобига ҳам биттадан гол ёзилди. 7:1 ҳисобидаги ажойиб ғалабадан сўнг "Пахтакор" аёллар жамоаси 10 ўйинда 14 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 6-поғонани эгаллаган.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 7:1 (0:1)
19 октябрь. Тошкент. "Чилонзор" стадиони.
Ҳакамлар: Н.Қосимов, Ш.Камаров, С.Ҳакимов, С.Исматуллаев.
Назоратчи: А.Ўринов.
"Пахтакор": Узганова (Н.Бахтиёрова, 74), Абдураимова (Д.Бахтиёрова, 77), Ҳикматова (Ҳатамова, 77), Тагирова, Алекперова, Воҳидова, Цема, Ҳамдамова, Турғунова, Эркинова (Абдукаримова, 64), Бердиева.
"Қизилқум": Авлиёқулова, Абатова (Бердиева, 46), Бозорова, Ҳайитова, Тошева, Раҳматова (Камолова, 69), Тўхтаева, Шодиева, Камолтоева, Пирназарова, Қўлдошева.
Голлар: Шодиева, 5 - 0:1. Ҳамдамова, 53 - 1:1. Алекперова, 57 - 2:1. Воҳидова, 66 - 3:1. Ҳатамова, 77-пен - 4:1. Ҳамдамова, 80 - 5:1. Д.Бахтиёрова, 83 - 6:1. Алекперова, 90+2 - 7:1.