Ўйинда ҳар икки жамоа кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди, бироқ улардан фойдаланишда ёш футболчиларда муаммолар юзага келди. Иккинчи бўлимда томонлар биттадан вазиятда тўпни деярли бўш қолган дарвозага тўғри йўллай олишмади. Баҳс тақдирини ҳал қилган ягона гол 77-дақиқада Суннатиллоҳ Ҳамиджонов ҳисобига ёзилди. Ўша ҳолатда Диёр Холматов жарима майдонида бир рақибни алдаб ўтиб, тўпни қулай вазиятда турган Игорь Чикризовга оширди. Игорнинг зарбасидан кейин тўсиндан қайтган тўпни Ҳамиджонов шундоққина дарвоза олдидан аниқ йўналтириб, жамоамизга жуда муҳим ютуқни тақдим этди.
17 учрашувда 39 очко жамғарган Станислав Кудряшов шогирдлари бошқалардан иккита камроқ ўйин ўтказган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб, чемпионлик учун курашда давом этишмоқда. Навбатдаги беллашув 20 октябрь куни Қибрайда "Сўғдиёна"га қарши бўлиб ўтади.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 1:0 (0:0)
17 октябрь. Қибрай. "Қибрай" стадиони.
Ҳакам: Фарруҳ Янсупов.
"Пахтакор": Ҳамроев, Салимов, Мирсаидов, Шамсиев, Ҳамиджонов (Ирисметов, 78), Чикризов, Жўраев, Шербўтаев, Мамасидиқов, Эргашбоев (Собиров, 70), Холматов.
"Қизилқум": Хўжаев, Бегишев, Ярашов, Веклич (Жумақулов, 54), Олимов, Туропов, Ҳусанов, Кенжаев, Соибназаров, Эсанов, Бозоров.
Гол: Ҳамиджонов, 77 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Ярашов, 38. Шамсиев, 42. Бозоров, 90.