ПФЛ Суперлиганинг 19-тур баҳслари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, "Қизилқум"га қарши Тошкентда ўтадиган беллашувда Олим Тўйчибоев бошлиқ ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Унга қанотларда Тимур Гайнулин ва Андрей Цапенко ёрдамлашади. Тўйчибоев бунгача чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги 4 баҳсни бошқарган ва уларнинг барчасида жамоамиз зафар қучган.
"ПАХТАКОР" – "ҚИЗИЛҚУМ"
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев (Фарғона), Тимур Гайнулин (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент), Фарруҳ Янсупов (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.