"Пахтакор" футзал жамоаси 6-тур баҳсларидан кейин пешқадамликни сақлаб қолди.
"Қўқон-1912"га қарши беллашувда яққол устунлик қилган футзалчиларимиз рақиб устидан 11:2 ҳисобида зафар қучишди. Аваз Абдувалиев ўйинда покерга эришган бўлса, Машраб Одилов ҳисобига икки гол ёзилди. Дилмурод Шавкатов, Суннат Жўраев, Феруз Фахриддинов, Илҳом Ражабов ва дарвозабон Равшан Элибоев биттадан тўп киритишга эришди.
6-турдан кейин 16 беллашувда 42 очко жамғарган турнир жадвалида якка пешқадамлик қилишда давом этмоқда.
"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 11:2 (5:1)
"Пахтакор": Ҳазратқулов, Жўраев, Абдумавлонов, Свиридов, Фахриддинов.
Захира: Элибоев, Одилов, Шавкатов, Абдувалиев, Ражабов, Мустафоев, Иброҳимов, Зоиров.
Голлар: Шавкатов 7, Жўраев 11, Абдувалиев 12, 29, 25, 32, Одилов 14, 38, Фахриддинов 29, Ражабов 32, Элибоев 39 - Қирғизов 8, Каримов 34.