Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2" сафарда йирик ғалабага эришди

Клуб янгиликлари

Биринчи лигада иштирок этаётган "Пахтакор-2" жамоаси Наманганда "Пахтакор-79"ни 3:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Турнир жадвалида ёшларимизни таъқиб қилиб келаётган жамоага қарши беллашувда академия тарбияланувчиларидан иборат "Пахтакор-2" яхши ўйин кўрсатиб, биринчи бўлим охиридаги голлар эвазига баҳс тақдирини ҳал қилди. 45-дақиқада Шаҳзод Раҳматуллаев мезбонлар дарвозасини ишғол қилган бўлса, қўшиб берилган учинчи дақиқада Шаҳзод Азмиддинов пенальтидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни оширди. Иккинчи бўлимда эса Мирзоҳид Қўчқоров учрашувга якуний нуқтани қўйди. 3:0 ҳисобида зафар қучган Артём Петросян шогирдлари 7 беллашувда 14 очко тўплаган ҳолда иккинчи поғонада боришмоқда.

"ПАХТАКОР-79" - "ПАХТАКОР-2" - 0:3 (0:2)
14 октябрь. Уйчи. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: С.Назаров, Ф.Йўлдошев, О.Қосимов, И.Носиров.
Назоратчи: А.Тамбовцев.
"Пахтакор-79": Мўминов, Алижонов, Тошпўлатов, Ҳусанов (Ҳошимов, 64), Каримов, Мамажонов (Абдуқодиров, 79), Юнусов, Фахриддинов (Шарипов, 68), Султонов (Худойберганов, 57), Олимжонов, Сотволдиев.
"Пахтакор-2": Исақов, Раҳматуллаев (Ҳусанов, 73), Жўраев, Холдорхонов, Азмиддинов, Ҳалилов (Парпиев, 77), Ёқубов, Абдуманнонов, Турсунқулов, Қўчқоров (Аҳрорбеков, 90), Раҳимов (Пўлатов, 4; Аноров, 89).
Голлар: Раҳматуллаев, 45 - 0:1. Азмиддинов, 45+3-пен - 0:2. Қўчқоров, 70 - 0:3.
Огоҳлантиришлар: Пўлатов, 30. Мўминов, 45. Алижонов, 45+1. Турсунқулов, 60. Каримов, 72. Олимжонов, 73. Тошпўлатов, 76.