"Пахтакор" футзал жамоаси 6-турни "Навбаҳор" устидан 5:1 ҳисобидаги ютуқ билан бошлади.
Шуҳрат Тошмедов шогирдлари беллашувни тезкор ҳужумлар орқали бошлаб, тез орада икки тўп киритишди. Аваз Абдувалиев ҳисобни очган бўлса, рақибдан Мамажонов ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Иккинчи бўлимда эса Абдувалиев яна икки тўп киритди. Дилмурод Шавкатов ҳисобига бир гол ёзилди. Шу тариқа футзалчиларимиз 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Эртага 6-турнинг иккинчи кунги ўйинида "Пахтакор" чемпионлик учун асосий рақобатчиси АГМК билан тўқнаш келади. Беллашув соат 12:30да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида старт олади.
"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 1:5 (0:2)
14 октябрь. Тошкент. "Ўзбекистон" спорт мажмуаси.
Ҳакамлар: С.Абдураҳмонов, Ж.Нажмиддинов, А.Каримов.
"Навбаҳор": Жўраев, Ғаниев, Иброҳимов, Мамадалиев, Маллаев.
Захира: Бойхонбоев, Мамажонов, Шокиров, Абдурашидов, Ўринбоев, Тошмирзаев, Исоқов.
"Пахтакор": Элибоев, Жўраев, Абдумавлонов, Свиридов, Фахриддинов.
Захира: Ҳазратқулов, Одилов, Шавкатов, Абдувалиев, Маҳмудов, Ражабов, Иброҳимов, Зоиров.
Голлар: Маллаев 21 - Абдувалиев 4, 21, 26, Мамажонов 6-авт, Шавкатов 26.