Клуб янгиликлари

U-18 биринчилигида "Пахтакор" навбатдаги ғалабага эришди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" U-18 жамоаси қолдирилган ўйинда "Сўғдиёна"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Кескин ўтган беллашувда жамоамиз ғалабани охирги дақиқаларда ўз томонига оғдирди. Ботир Ирисметовнинг биринчи бўлимдаги голига иккинчи бўлим бошида рақиблар жавоб беришди. Шундан кейин кетма-кет ҳужумлар ташкил қилган Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари баҳс сўнггида муҳим ғалабани қўлга киритишди. 85-дақиқада Ботир Ирисметов яна бир тўп киритган бўлса, 90-дақиқада Абубакир Ашуров ўйинга якуний нуқтани қўйди. 7 беллашувда 16 очко тўплаган "Пахтакор" U-18 жамоаси учинчи ўриндан жой олган ва пешқадам "Насаф"дан уч очкога ортда қолмоқда.

"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР" - 1:3 (0:1)
13 октябрь. Тошкент. "Чилонзор" стадиони.
Ҳакамлар: Ф.Янсупов, А.Кончикова, Д.Снеткова, А.Борисова.
Назоратчи: М.Исмоилов.
"Сўғдиёна": Обидов, Қўчқоров (Собиржонов, 60), Эркинов, Исроилов, Нурмуродов, Акмалов, Исматуллаев, Умаров, Мирзаулбеков (Тошмуродов, 78), Камолов, Кенжабоев.
"Пахтакор": Нажафалиев, Собиров, Ортиқбоев, Мифтахуддинов, Мансуров, Абдулазизов, Абдусаломов, Бектурдиев, Жўрабеков (Анваржонов, 72), Ирисметов, Оқмирзаев (Ашуров, 67).
Голлар: Ирисметов, 19 - 0:1. Акмалов, 49 - 1:1. Ирисметов, 85 - 1:2. Ашуров, 90 - 1:3.
Огоҳлантиришлар: Мансуров, 10. Умаров, 86.