Клуб янгиликлари

Энг кўп гол Черанда, энг кўп голли ҳаракат Машариповда

Клуб янгиликлари
Жамоамизнинг жорий мавсум тўпурарлари ва голли ҳаракатларни амалга оширган футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Голлар
Драган Черан ҳозирча жами 17 гол билан "Пахтакор" тўпурари бўлиб турибди. У Суперлигада 15, Чемпионлар Лигасида 2 тўп муаллифи бўлган. Игорь Сергеев ҳисобида эса 14 гол мавжуд. Эрен Дердийокда 9, Жалолиддин Машариповда 5 тўп бор. Ҳозиргача ушбу йил расмий ўйинларда жами 57 гол урилди. Уларга 11 футболчи муаллифлик қилган. Бир гол рақиб томонидан автогол сифатида урилган. Қуйида жорий мавсум гол урган ўйинчилар билан танишинг. Қавс ичида дастлаб Суперлига, сўнг ОЧЛда урилган голлар келтирилган.

17 – Черан (15+2)
14 – Сергеев (12+2)
9 – Дердийок (7+2)
5 - Машарипов (3+2)
4 - Ҳамдамов (4+0)
2 - Собирхўжаев (2+0)
1 – Аъзамов (0+1), Аброр Исмоилов (1+0), Комилов (1+0), Сидиқов (1+0), Собиржонов (1+0).

Голли ҳаракатлар
Рақиб дарвозасига тўп киритилиши билан якунланган ҳаракатларни амалга оширишда Жалолиддин Машарипов етакчи бўлиб турибди. У 15 бор шундай вазифани уддалаган. Достон Ҳамдамов, Драган Черан ва Сардор Собирхўжаев ҳисобида эса 5тадан шундай кўрсаткич мавжуд. Одил Ҳамробеков эса 4 голга ассистентлик қилган.

15 – Машарипов (13+2)
5 – Ҳамдамов (3+2), Черан (5+0), Собирхўжаев (4+1)
4 - Ҳамробеков (4+0)
3 – Сайфиев (3+0), Дердийок (3+0), Сидиқов (2+1), Алижонов (2+1)
1 – Анзур Исмоилов, Кримец, Козак, Сергеев.