Клуб янгиликлари

Футзал жамоаси 6-тури тақвими маълум бўлди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 14-16 октябрь кунлари олий лига 6-тур баҳсларида ўйнайди.

Жамоамиз иштирокидаги беллашувлар Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Турни "Навбаҳор"га қарши учрашув билан бошлайдиган футзалчиларимиз 15 октябрь куни АГМК билан беллашади. Сўнгги баҳс "Қўқон-1912" жамоаси билан ўтади. Дастлабки икки ўйинимиз "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Айни пайтда "Пахтакор" футзал жамоаси 13 учрашувда 36 очко тўплаган ҳолда яқин таъқибчи АГМКни 5 очкога ортда қолдирмоқда.

14 октябрь
12:30 НАВБАҲОР – ПАХТАКОР

15 октябрь
12:30 ПАХТАКОР – АГМК

16 октябрь
10:30 ПАХТАКОР – ҚЎҚОН-1912