Клуб янгиликлари

Аёллар жамоамиз "Сурхон"ни 10:0 ҳисобида доғда қолдирди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" аёллар жамоаси олий лига 8-турида Термизда "Сурхон" қизлари меҳмони бўлди.

Мазкур баҳсда тўлиқ устунликка эга бўлган қизларимиз мезбонлар дарвозасига жавобсиз 10та тўп киритишди! Биринчи бўлимда жамоамиз 4 бор зафар қучган бўлса, танаффусдан кейин яна 6 тўп киритишга эришилди. Ўйинда Дурдона Бахтиёрова, Ана Алекперова ва Мадина Ҳикматова иккитадан гол урган бўлса, Мадина Воҳидова, Камола Эркинова, Юлдуз Ҳамдамова ҳамда Умида Ҳатамова ҳисобига биттадан тўп ёзилди. Шу тариқа мавсумдаги 3-ғалабасига эришган Рустам Арипов шогирдлари 7 беллашувда 10 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 6-поғонадан ўрин эгаллашган.

Навбатдаги ўйинни "Пахтакор" аёллар жамоаси 11 октябрь куни ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши ўтказади.

"СУРХОН" - "ПАХТАКОР" - 0:10 (0:4)
7 октябрь. Термиз. "Сурхон" стадиони.
Ҳакамлар: К.Расулов, Э.Дониёров, С.Сатторов, А.Турсунов.
Назоратчи: Ш.Холматов.
"Сурхон": Шомирова (Мерганова, 50), Намозова, Муродова, Жовлиева, Тошпўлатова, Абдураҳмонова, Бозорова (Раҳматова, 43), Шодмонова, Хўжамуродова (Султонова, 68), Тўйлиева (Одамбоева, 46), Қурбонмуродова (Ҳайитмуродова, 54).
"Пахтакор": Н.Бахтиёрова (Узганова, 65), Абдураимова (Ҳатамова, 70), Ҳикматова, Тагирова, Алекперова, Воҳидова, Ҳамдамова, Турғунова, Эркинова (Абдукаримова, 60), Д.Бахтиёрова, Бердиева.
Голлар: Воҳидова, 30 - 0:1. Эркинова, 35 - 0:2. Д.Бахтиёрова, 41 - 0:3. Алекперова, 44 - 0:4. Алекперова, 46 - 0:5. Ҳамдамова, 52 - 0:6. Ҳикматова, 56 - 0:7. Ҳикматова, 75 - 0:8. Д.Бахтиёрова, 81 - 0:9. Ҳатамова, 87 - 0:10.
Огоҳлантириш: Ҳикматова, 60.