Қатарда марказлашган ҳолда ўтган мусобақада жамоамиз чорак финалгача етиб борди.
Охирги марта "Шерлар" Чемпионлар Лигасида гуруҳ баҳсларидан 2010 йилда нимчорак финалга йўл олишни уддалаганди. 2009 йилдан бери эса чорак финалда ўйнаш насиб қилмаганди. Жорий мавсумда "Пахтакор" ушбу нохуш анъаналарга барҳам беришга эришди. Бунгача жамоамиз 2003, 2004 ва 2009 йилларда мусобақанинг чорак финалида ўйнаганди. Шу тариқа 11 йил чорак финалсиз давом этган нохуш натижага чек қўйилди. Шу тариқа "Шерлар" 4-бор мусобақа чорак финалида ўйнашди. Сўнгги мавсумларда жамоамизнинг турнирдаги натижаси юқорига томон ҳаракатланмоқда. 2019 йил гуруҳ босқичида яхши ўйин кўрсатиб, барча жамоаларга етарлича қаршилик кўрсата олишини исботлаган "Пахтакор" бу йил Осиё етакчиларига сафига қайтаётганини намойиш қилди.
Шу ўринда жамоамизнинг учрашувларда қайд этган турли кўрсаткичлари билан таништириб ўтамиз. Унда кўриш мумкинки, "Шерлар" "Персеполис" билан ўйиндан ташқари қолган баҳсларда рақибдан устунлик қилишган. Чорак финалда 15-дақиқадан бошлаб камчиликда қолган жамоамиз дарвозага рақибдан кўпроқ аниқ зарба беришни уддалаган. Афсуски, дарвозамизга берилган икки тўғри зарба голга айланган.
"Ал Ҳилол" билан расман бекор қилинган икки ўйинни ҳисобдан чиқариб ташласак, "Пахтакор" ОЧЛ-2020да жами 6 ўйинда майдонга тушиб, 4 ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубиятни қайд этди. Рақиб дарвозасига 8 гол урилиб, дарвозамиздан 4 тўп ўтказиб юборилди. Агарда ушбу мавсумдаги кўрсаткичлар ҳисобга олинганда, жамоамиз Ўзбекистонга энг катта балл коэффицентини келтирган бўларди. "Пахтакор" коэффицент учун жами 19 балл тўплашга эришганди. Бироқ ОФК Кубоги мусобақаси якунига етмагани сабабли жорий йилги баллар ҳисобга олинмайди.
"ПАХТАКОР" - "ШАБАБ АЛ АҲЛИ"
Умумий зарбалар - 21:7
Аниқ зарбалар - 5:1
Тўпни назорат қилиш - 69%:31%
Узатмалар - 584:271
Узатмалар аниқлиги - 83%:60%
Бурчак зарбалари - 6:2
"ПАХТАКОР" - "ШАҲР ҲОДРО"
Умумий зарбалар - 12:11
Аниқ зарбалар - 2:2
Тўпни назорат қилиш - 63%:37%
Узатмалар - 570:331
Узатмалар аниқлиги - 84%:77%
Бурчак зарбалари - 8:7
"ПАХТАКОР" - "ИСТИҚЛОЛ"
Умумий зарбалар - 10:6
Аниқ зарбалар - 4:4
Тўпни назорат қилиш - 66%:34%
Узатмалар - 601:314
Узатмалар аниқлиги - 85%:73%
Бурчак зарбалари - 7:5
"ПАХТАКОР" - "ПЕРСЕПОЛИС"
Умумий зарбалар - 5:10
Аниқ зарбалар - 3:2
Тўпни назорат қилиш - 40%:60%
Узатмалар - 398:531
Узатмалар аниқлиги - 79%:89%
Бурчак зарбалари - 5:5