Олий лиганинг 5-турида "Пахтакор" 7 апрель куни "Металлург"ни қабул қилади.
Ҳар икки жамоа чемпионатни яхши бошлай олгани йўқ. Шу сабабли жума кунги беллашувда улар мухлислари қаршисида ўзларини оқлаш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишига шубҳа йўқ. Ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.
Ҳозиргача олий лигада жамоалар ўртасида 38 учрашув ўтказилган. Уларнинг 30тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 4 ўйин дуранг билан тугаган, яна шунча беллашувда бекободликлар зафар қучганлар. "Шерлар" рақиб дарвозасига 100 гол уришган бўлса, "Металлург" 31 тўп киритган. Тошкентдаги 19 ўйиннинг 17тасида жамоамиз муваффақиятга эришган, 2 тўқнашув дуранг билан якунланган.
Учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Жорий мавсум 1-турда у "Қизилқум"га қарши беллашувни бошқарганди.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"