"Пахтакор"нинг собиқ ўйинчиси ва мураббийи Идгай Тазетдиновнинг беваси Алла Тазетдинова вафот этди.
Алла Сергеевнани умрини "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишлаган футбол қаҳрамони деб аташ мумкин.
Унинг ҳар бир лойиҳаси - китоб чоп этиш, "Хотира қанотлари" анъанавий турнири, Куриловкадаги ёдгорлик - бу нафақат турмуш ўртоғи, балки афсонавий "Пахтакор-79" жамоасини йўқотганига кўника олмаган аёлнинг кўз ёшлари ва дардларидир.
Ҳар йили у ҳалок бўлганлар хотираси учун ёдгорлик олдида ўз эсдаликларини сўзларди, нутқи дард билан бўлгани боис барчанинг кўзидан ёш чиқарарди.
Уни кенг қалби, яхши инсонлиги учун билишарди, севишарди ва қадрлашарди.
«Пахтакор» футбол клуби Алла Тазетдинованинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. У хотирамизда футболимиз қаҳрамони сифатида барҳаёт бўлиб қолади.