Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Тошкентга қайтиб келди

Клуб янгиликлари

Жамоамиз кеча Қатардан Тошкентга қайтиб келди.

Футболчилар 5 октябрдан навбатдаги ўйинларга тайёргарликни бошлашади. 11 нафар ўйинчи миллий терма жамоа йиғинига жалб этилган ва улар 3-16 октябрь кунлари миллий терма ихтиёрида бўлиб, Эрон ва БААга қарши ўртоқлик учрашувларида қатнашишади. Элдор Суюнов, Егор Кримец, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Аброр Исмоилов, Ҳожимат Эркинов, Жалолиддин Машарипов, Сардор Собирхўжаев, Одил Ҳамробеков, Достон Ҳамдамов ва Игорь Сергеев терма жамоа йиғинида қатнашишади.

Октябрь ойида жамоамиз Суперлига баҳслари доирасида 4 беллашувда майдонга тушиши режалаштирилган. 18 ва 21 октябрь кунлари Тошкентда "Қизилқум" ва "Сўғдиёна", 24 ҳамда 28 октябрда "Сурхон" ва "Машъал" билан ўйинлар ўтказилади.