"Пахтакор" Чемпионлар Лигаси чорак финалида ўз юришини тўхтатди.
Беллашувни бошқариб борган ҳакам 17-дақиқада Машариповни майдондан четлатди. Шундан кейин бир неча вазиятларда ўта шубҳали қарорлари билан ёдда қолди. Жамоамизга нисбатан ишлатилган кўплаб қўполликларни эътиборсиз қолдирди. Камчиликда қолган бўлишига қарамай, жамоамиз биринчи бўлимда ўйинни назорат қилди. Афсуски, иккинчи бўлимда икки бор қанотдан оширилган тўплар гол билан тугади. Қолган вақтда ҳимояда ўйнаган эронликлар ғалабани сақлаб қолишди.
"ПЕРСЕПОЛИС" - "ПАХТАКОР" - 2:0 (0:0)
30 сентябрь. Доха. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони.
Ҳакамлар: Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ, Аҳмад Моаннес Нади Алроалле, Муҳаммад Мустафо Ҳассан Ал Калаф (уччаласи Иордания), Али Сабаҳ Аддай Ал Қайси (Ироқ).
Назоратчи: Ҳоқон Аназ (Австралия).
"Персеполис": Ҳамид Лак, Шожаи Халилзода, Башар Ресан (Омид Алишаҳ, 68), Ҳуссайн Канани, Аҳмад Нуроллоҳи (Милад Сарлак, 76), Камолиддин Камябиниа, Эҳсон Паҳлавон (Меҳди Шири, 76), Воҳид Амири, Иса Алкасир (Меҳди Абди, 87), Саид Оғайи, Сиамак Неъмати.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Аброр Исмоилов, 90+1), Анзур Исмоилов, Кримец (Аъзамов, 90+1), Сайфиев (Комилов, 72), Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов (Эркинов, 72), Черан, Машарипов, Дердийок (Сергеев, 72).
Голлар: Алкасир, 49 - 1:0. Алкасир, 66 - 2:0.
Четлатиш: Машарипов, 17.