Клуб янгиликлари

Футзал жамоамиз 5-турни йирик ғалаба билан бошлади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси олий лига 5-турини "Металлург" устидан 5:2 ҳисобидаги ютуқ билан бошлади.

Ўйинда ташаббусга эга бўлиб, кўплаб голли имкониятларни юзага келтирган футзалчиларимиз биринчи бўлим охирида ҳисобни очишди. Дилмурод Шавкатов гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлим бошида уюштирилган кескин ҳужумлар тез орада икки марта самара келтирди. Бу эса амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Кейинчалик жамоалар яна 2тадан тўп киритишди ва беллашув 5:2 ҳисобида "Пахтакор" фойдасига ҳал бўлди. Шавкатов яна бир гол урган бўлса, Феруз Фахриддинов, Аваз Абдувалиев ва Шерзод Мустафоев ҳисобига биттадан тўп ёзилди.

"Пахтакор" 12 ўйинда 33 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалини бошқаришда давом этмоқда.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 2:5 (0:1)
29 сентябрь. Жиззах. "Сўғдиёна" мажмуаси.
Ҳакамлар: Ж.Қосимов, Ф.Музаффаров, Х.Отамуродов.
"Металлург": Омонуллаев, Файзуллаев, Садиров, Қуролов, Зиёхонов.
Захира: Миршарофов, Тожибоев, Бойтўраев, Эркинов, Асамов.
"Пахтакор": Ҳазратқулов, Одилов, Шавкатов, Усмонов, Абдувалиев.
Захира: Ирсалиев, Жўраев, Абдумавлонов, Свиридов, Мустафоев, Фахриддинов, Иброҳимов, Зоиров, Элибоев, Маҳмудов.
Голлар: Қуролов 23, Миршарофов 38 - Шавкатов 19, 32, Фахриддинов 21, Абдувалиев 23, Мустафоев 40.