12-турда жамоамиз йирик ғалабага эришди.
Ўйинни ҳужумкор бошлаган жамоамиз 11-дақиқада ҳисобни очди. Тўпни тепиб юборишда қилинган хатони Болтабоев кечирмади. У чап оёғида берган зарбаси билан тўпни дарвозага йўллади.
Иккинчи бўлим ҳам “шерлар” устунлиги остида бошланиб, 64-дақиқада Каримов орадаги фарқни оширди. Сергеев боши билан тўп йўналишини ўзгартиргач, Шерзод қулай имкониятдан зарба бериб, ҳисобни 2:0га етказди. Кейинроқ 10 дақиқача меҳмонлар икки бор хавфли зарба йўллашди. Ўша ҳолатларда Рибкин маҳорат кўрсатди. 82-дақиқада Ҳамроев жарима майдонида Болтабоевни йиқитди ва пенальти белгиланди. Олдинги турда Илёсов дарвозасига 2 пенальтидан гол урилмаганди. Сергеев эса 11 метрлик нуқтадан тўпни дарвозабонга қарама-қарши томонга йўналтириб, “Пахтакор”нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
“ПАХТАКОР” – “МАШЪАЛ” – 3:0 (1:0)
16 июнь. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 700 томошабин.
Ҳакамлар: З.Қодиров – 8,5. Р.Фозилов – 8,2. М.Мажидов - 8.
Назоратчи: О.Дачев.
“Пахтакор”: Рибкин, Козак, Ораховац, Исматуллаев, Ҳошимов, Соҳибов, Болтабоев (Сидиқов, 85), Андреев (Машарипов, 53), Каримов (Тўраев, 75), Искандеров, Сергеев.
“Машъал”: Илёсов, Агалиев, Ҳамроев, Шойқулов, Ҳамдамов (Абибуллаев, 60), Ғуломов (Абдураимов, 87), Муртазоев, Шайманов, Шодмонов (Қиличев, 80), Ғофуров, Эркинов.
Голлар: Болтабоев, 11 – 1:0. Каримов, 64 – 2:0. Сергеев, 82-пен – 3:0.
Огоҳлантиришлар: Агалиев, 61. Ҳамроев, 82. Шойқулов, 90+1.