Клуб янгиликлари

Аёллар жамоамиз "Бухоро" дарвозасига 7 тўп киритди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" аёллар жамоаси олий лига 6-турида сафарда "Бухоро"дан 7:1 ҳисобида устун келди.

Ўйинда тўлиқ устунликка эришган қизларимиз биринчи бўлимдаёқ беллашув тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Учрашувда Мария Моисеева ва Ана Алекперова дублга эришган бўлса, Камола Эркинова, Мадина Воҳидова ва Мадина Ҳикматова ҳисобига биттадан гол ёзилди. Мезбонлар эса 7 голга фақат биргина гол билан жавоб қайтаришди. Ушбу ғалабадан кейин ҳозирча 5 ўйин ўтказган "Пахтакор" 7 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 1:7 (1:6)
28 сентябрь. Бухоро. "Умид" стадиони.
Ҳакамлар: Н.Қосимов, Д.Жуманиёзов, М.Бахтиёров, А.Ғиёсов.
Назоратчи: И.Иброҳимов.
"Бухоро": Ганчева, Абдувоҳидова, Норова, Тўраева, Ҳайдарова, Рашидова, Аҳмедова, Ғаниева, Норматова, Омонова, Сейитмирова.
"Пахтакор": Узганова (Н.Бахтиёрова, 70), Абдураимова (Д.Бахтиёрова, 61), Ҳикматова, Тагирова, Алекперова, Воҳидова, Ҳамдамова, Моисеева, Турғунова, Эркинова (Абдукаримова, 57), Бердиева.
Голлар: Эркинова, 5 - 0:1. Воҳидова, 13 - 0:2. Моисеева, 16 - 0:3. Моисеева, 24 - 0:4. Алекперова, 32 - 0:5. Ҳикматова, 35 - 0:6. Норова, 38 - 1:6. Алекперова, 54 - 1:7.