Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Клуб ва ишқибозлар учун жуда хурсандман"

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" бош мураббийи "Истиқлол" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бу клубимиз ва ўзбек футболи учун фантастик муваффақият. Чемпионлар Лигасини сафарда ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган. Барча ходимлар ва футболчиларни табриклайман. Сизлар фахрланишингиз мумкин, йигитлар. Мен клуб ва ишқибозлар учун жудаям хурсандман.