"Пахтакор" аёллар жамоаси олий лига 5-турида "Навбаҳор" билан дурангга имзо чекди.
Ўйинда ҳисобни биринчи бўлиб очишга эришган жамоамиз якунда ғалабали натижани сақлаб қола олмади. 55-дақиқада Мария Моисеева аниқ зарбаси билан қизларимизни олдинга олиб чиқди. Бироқ 73-дақиқада мезбонлардан Шоҳида Эргашева мувозанатни тиклади. Ушбу дурангдан сўнг "Пахтакор" аёллар жамоаси 4 ўйинда 4 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 7-поғонани эгаллаб турибди.
"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (0:0)
23 сентябрь. Наманган. "Марказий" стадион.
Ҳакамлар: А.Тўхтасинов, Ҳ.Ўралов, Ҳ.Худойбердиев, А.Жабборов.
Назоратчи: И.Раҳимов.
"Навбаҳор": Каримова, Насриддинова (Абдураимова, 53), Дадажонова, Абдурасулова, Норбоева, Муқ.Абдуллаева, Муҳ.Абдуллаева, Комилжонова, Деҳқонова, Эргашева, Давронова.
"Пахтакор": Бахтиёрова, Ҳикматова, Алекперова, Воҳидова (Тагирова, 90), Цема, Моисеева, Сальникова, Турғунова, Эркинова (Абдукаримова, 81), Бахтиёрова (Ҳамдамова, 46), Бердиева.
Голлар: Моисеева, 55 - 0:1. Эргашева, 73 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Деҳқонова, 41. Тагирова, 90+3.