Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида 10 йилдан сўнг гуруҳдан чиқди

Клуб янгиликлари

Жамоамиз 10 йиллик танаффусдан кейин Чемпионлар Лигасида нимчорак финал иштирокчисига айланди.

"Шерлар" сўнгги бор 2010 йил ОЧЛда гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлганди. Ўшанда жамоамиз нимчорак финалга 2-ўрин соҳиби йўлланма олганди. Ниҳоят, узоқ йиллик танаффусдан кейин "Пахтакор" қитъанинг клублар учун биринчи рақамли мусобақасида яна нимчорак финал қатнашчисига айланди. Умид қиламизки, жамоамиз мусобақада энг олис босқичгача етиб боради.