"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 биринчилиги 16-турида "Металлург" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Чемпионлик учун курашаётган икки жамоа ўртасидаги кескин тўқнашув томонларнинг биттадан очкога эришиши билан якунланди. Дастлаб мезбонлардан Маҳмуд Қудратиллаев жамоамиз дарвозасини ишғол қилди. 21-дақиқада эса Алишер Одилов пенальтидан ҳисобни тенглаштириб, ўзининг мавсумдаги 12-голини уришга муваффақ бўлди. Қолган вақт давомида жамоаларнинг уринишлари самара келтирмади. Ушбу дурангдан кейин "Пахтакор" ёшлари 36 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб туришибди.
"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (1:1)
20 сентябрь. Бекобод. "Металлург" стадиони.
Ҳакамлар: Д.Раҳмонов, Ҳ.Худойбердиев, Р.Мавлонов, Б.Ҳошимов.
Назоратчи: Р.Шояхметов.
"Металлург": Вагин, Исаев, Турғунбоев, Қудратиллаев, Ўринов, Эргашев (Бозоров, 78), Неъматжонов (Абдусатторов, 85), Ғофурбеков, Исломов, Ғуломов, Қўчқоров.
"Пахтакор": Йўлдошев, Мирсаидов, Рамазонов, Турсунов, Султонмуродов, Одилов, Жиянов, Мамасидиқов (Эргашбоев, 76), Шербўтаев, Чикризов (Жўраев, 71), Собиров.
Голлар: Қудратиллаев, 8 - 1:0. Одилов, 21-пен - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Қудратиллаев, 15. Исаев, 17. Шербўтаев, 31. Неъматжонов, 67. Эргашев, 75.