Клуб янгиликлари

Превью. "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
“Шерлар” бу рақибга қарши 7 учрашувда майдонга тушган. Улардан иккитаси “Шабаб” ва тўрттаси “Аҳли”га қарши ўтказилган. Мавсум бошида айни пайтдаги жамоага қарши ўйин бўлиб ўтган. Ҳозирги жамоа ушбу клублар, шунингдек, “Дубай” жамоаси бирлашувидан ташкил топган. “Шабаб” билан 1:0 ва 1:2 ҳисоблари қайд этилган. “Аҳли” эса 3:2, 1:0, 2:1 ва 2:0 ҳисобларида доғда қолдирилган. "Шабаб Ал Аҳли" эса 2:1 ҳисобида мағлуб этилганди. Демак, умумий ҳисобда 7 баҳсдан 6тасида жамоамиз устун келган. Рақиб дарвозасига 12 тўп киритилиб, 6 гол ўтказиб юборилган.

Ўйинни жамоалардан дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар мавжуд. "Пахтакор"дан Анзур Исмоилов, дубайликлардан Муҳаммад Марзуқ ва Волид Жабер сариқ карточкалар туфайли майдонга тушмайди.

"Ал Аҳли" клуби Дубайда 1958 йил ташкил қилинган. 1970-йилларда уч марта мамлакат чемпионига айланган "Аҳли" навбатдаги катта ғалабаларини узоқ йиллар кутган ва 2006 йилда буни уддалаган. Охирги йилларда ушбу клуб БААнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланди. Умумий ҳисобда "Аҳли" ҳисобида БААдаги мусобақаларда қўлга киритилган 24 соврин мавжуд. 

“Шабаб Ал Аҳли” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги беллашув 20 сентябрь, якшанба куни 23:00да “Ал Жануб” стадионида бошланади.

"Шабаб Ал Аҳли"нинг ОЧЛ учун рўйхати

Дарвозабонлар
1. Жамол Исмоил
17. Ҳассан Ҳамза
55. Мажид Носир

Ҳимоячилар
2. Салмин Ҳамис
4. Муҳаммад Марзуқ
5. Волид Аббос
9. Абдулазиз Ҳайкал
19. Марван Ал Ватани
20. Юсуф Жабер
21. Муҳаммад Жабер
29. Омар Аҳмад
33. Халифа Муборак
37. Аҳмад Абдуллоҳ

Ярим ҳимоячилар
3. Карлос Эдуардо (Бразилия)
6. Азиз Ғаниев (Ўзбекистон)
7. Исмоил Ал Ҳаммади
8. Волид Ҳуссайн
15. Абдулла Нақби
16. Саид Ал Блуши
30. Муҳаммад Жума
42. Леонардо (Бразилия)
62. Абдулазиз Сангур
77. Аҳмад Ал Ҳашми
78. Эйд Хамис
88. Мажид Ҳассан

Ҳужумчилар
10. Педро Конде (Испания)
11. Аҳмад Ҳалил
34. Ҳариб Абдуллоҳ
95. Рашид Суҳайл