Клуб янгиликлари

Юбилей ўйинда амалдаги чемпион билан дуранг

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Чемпионлар Лигаси-2020 4-турида "Ал Ҳилол" билан голсиз дурангга имзо чекди.

Биринчи бўлимда тўпни назорат қилишда устунлик асосан жамоамиз тарафида бўлди, бироқ хавфли вазиятлар юзага келтиришда катта фаоллик кузатилмади. Ҳамробеков ва Аброр Исмоиловнинг олисдан йўллаган зарбаларига аниқлик етишмаган бўлса, бир неча вазиятларда қанотдан жарима майдонига оширилган тўплар самара келтирмади. Рақибда яққол қулай вазият Жовинкода бўлди, аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.

Иккинчи бўлимда ОЧЛнинг амалдаги ғолиблари саналган "Ал Ҳилол"да икки қулай имконият бўлди. Ҳар икки вазиятда Гомис томонидан йўлланган аниқ зарбаларни Қувватов маҳорат кўрсатган ҳолда қайтариб юборишга эришди. Охирги дақиқаларни жамоалар эҳтиёткор тарзда ўтказишди ва беллашув голсиз дуранг билан якунланди.

5-турда "Пахтакор" БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси билан 20 сентябрь куни майдонга тушади.

"ПАХТАКОР" - "АЛ ҲИЛОЛ" - 0:0
17 сентябрь. Доха. "Ал Жануб" стадиони.
Ҳакамлар: Наваф Шукрулла, Муҳаммад Жафар Салмон, Абдулла Солиҳ Алроваими (учаласи Баҳрайн), Дилан Перера (Шри-Ланка).
Назоратчи: Субҳиддин Бин Моҳд Солиҳ (Малайзия).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Кримец, Анзур Исмоилов, Сайфиев (Комилов, 76), Ҳамробеков, Аброр Исмоилов, Ҳамдамов (Сидиқов, 67), Собирхўжаев (Абдуллаев, 90+1), Машарипов, Дердийок (Сергеев, 67).
"Ал Ҳилол": Абдуллоҳ Ал Муайуф, Али Ал Булайҳи, Себастьян Жовинко, Носсир Ал Давсари, Бафетимби Гомис, Андре Каррильо, Жан Хюн Су, Амир Курди, Муҳаммад Канно, Салим Ал Давсари (Хатан Султон, 89), Муҳаммад Жаҳфали.
Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов, 45+1. Муҳаммад Канно, 66.