Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол". Превью

Клуб янгиликлари

"Шерлар" 17 сентябрь куни "Ал Ҳилол" билан яна бир ўйинда майдонга тушишади.

Бу сафарги баҳсда дисквалификация сабабли жамоамизга Элдор Суюнов ва Драган Черан ёрдам бера олмайди. Пайшанба кунги баҳсда "Пахтакор" мезбон сифатида ўйнайди. Гуруҳда ҳозирча "Ал Ҳилол" 9 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, жамоамиз 6 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди.

"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" жамоалари ўртасидаги ўйин 17 сентябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:00да Дохадаги "Ал Жануб" стадионида бошланади.