Клуб янгиликлари

Муборакда қақшатқич мағлубият


Жамоамиз Муборакда йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

4-турда "Машъал" меҳмони бўлган "Пахтакор" кутилмаганда йирик ҳисобда енгилди. Биринчи бўлимда тенг ўйин кечиб, дарвозалар ишғол қилинмади. Иккинчи бўлимда Шойқулов 25 метрлардан ажойиб зарба билан ҳисобни очди. 80-дақиқада захирадан туширилган Кенжа Тўраев яқин масофадан Лобановни доғда қолдирди. Ўйинга якуний нуқтани Муртазоев қўйди. У ҳимоячилар хатосидан фойдаланган ҳолда мезбонларга йирик ғалабани тақдим этди.

"МАШЪАЛ" - "ПАХТАКОР" - 3:0 (0:0)
31 март. Муборак. Баҳром Вафоев номли стадион. 3447 томошабин.
Ҳакамлар: В.Серазитдинов - 8,5. М.Саидқосимов - 8.5. Р.Нўъмонов - 8,4.
Назоратчи: Д.Роман.
"Машъал": Илёсов, Шойқулов, Раҳмонов, Шайманов, Бегимқулов, Олимов (Агалиев, 87), Қосимов, Шодмонов, Муртазоев, Камолов (Омонов, 75), З.Тўраев (К.Тўраев, 66).
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Ораховац, Булят, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов, Козак (Ғанихонов, 76), Искандеров, Каримов (Яхшибоев, 64), Сергеев (Нуруллаев, 39).
Голлар: Шойқулов, 70 - 1:0. К.Тўраев, 80 - 2:0. Муртазоев, 90+4 - 3:0.
Огоҳлантиришлар: Булят, 38. Ораховац, 47. Муртазоев, 90+4.

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?