Унда Шота Арвеладзе ва Егор Кримец бўлажак беллашув ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
Арвеладзе: - Биз рақибни жуда яхши биламиз. Уларнинг қандай кучга эга эканлигини ҳам биламиз. Ўтган йил ҳам Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этганмиз. Бундай ўйинларда майдонга тушганмиз. Бу йил ҳам ўз режамиз асосида ишлаб келаяпмиз. Қисқа муддатдаги ўтадиган мусобақа барчага яхши имконият тақдим этади. Бу айнан бир жамоага устунлик беради деб ўйламайман. Фақат мени қизиқтираётган бир нарса ҳар уч кунда ўйинларда қандай ҳаракат қила олишимизда. Бошқа жамоалар ҳам бунга қанчалик тайёр эканлиги қизиқ. Марказлашган мусобақада барча тенг ҳолатда бўлади. Бу кимгадир яққол устунлик беради деб ўйламайман.
Барчага соғлик тилайман. Ҳеч ким касал бўлмаслигини хоҳлайман. Биз жуда ҳам жиддий вазиятда турибмиз. Барчамиз футбол ўйнаймиз. Яхши ўйин намойиш этиш учун эса барча соғлом бўлиши керак. Шу боис барчага соғлик тилайман. Рақиб сафида касал бўлганлар ҳақида бир гап айта олмайман. Фақат уларнинг тезроқ тузалишларини тилаб қоламан.
Ҳар уч кунда ўйин ўтказганимиз қандай таъсир қилишини ўйинлар орқали кўрамиз. Европада бу тақвим одатийга айланган. Тўғри биз учун ноодатий ҳолат бўлди, аммо эртага майдонга тушиб ўйнашимиз керак, уёғини кўрамиз.
Кримец: - Мураббийнинг фикрига қўшиламан, бу бутун дунё учун жуда қийин давр бўлди. Ўйлашимча, буни бироз бўлса ҳам енга олдик. Футболга келсак, биз бу баҳсни анчадан буён кутаётгандик. Осиё чемпионлар лигаси қайта бошланишини сабрсизлик билан кутдик. Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлар орқали бўлажак баҳсларга тайёрландик. Эртага жуда қизиқарли ўйин бўлади.
Биз ўйинга яхши тайёрландик. "Ал Ҳилол"нинг кўплаб ўйинларини кўрдик. Лигалар борасида менимча Саудия Арабистони биздан қайсидир жиҳатлари билан устун бўлиши мумкин, аммо барча жабҳада устун эмас. Буни майдонда кўрсатишга интиламиз.