Клуб янгиликлари

Бекободда ишончли ғалаба

Клуб янгиликлари
Ўйинда Шота Арвеладзе асосий таркибда бир неча ўзгаришларни амалга оширди. Комилов, Сидиқов ва Дердийок беллашувни дастлабки дақиқалардан бошлади. Тенг курашлар остида бошланган баҳсда аста-секинлик билан устунлик жамоамиз тарафига ўтди. 10-дақиқада Чераннинг зарбасидан кейин Лобанов тўпни эгаллаб олди. 21-дақиқада ҳисоб очилди. Сидиқов оширган тўпни жарима майдони ичида тўхтатиб олган Черан яқин масофадан хотиржамлик билан аниқ зарба йўллади. Бўлим ўрталарида мезбонларда икки қулай имконият бўлди. Бир вазиятда Суюнов тўпни қайтариб юборган бўлса, бошқа ҳолатда Отахонов яқин масофадан нотўғри зарба йўллади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада иккинчи гол урилди. Дердийок жарима зарбасидан тўпни Сидиқовга етказиб берди ва Жавоҳир чап оёғи билан узоқ бурчакни ишғол қилди - 0:2.

Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар амалга оширилди ва жамоамиз ўйинни хотиржам назорат қилишга интилди. Мезбонлардан Андреевнинг хавфли зарбасидан сўнг Суюнов тўпни қайтаришга эришган бўлса, жамоамиздан Сидиқовнинг уринишига аниқлик етишмади. Ўйин охирларида Собиржоновнинг 16 метрлардан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда эса Асад гол урди. Қарши ҳужумда Сидиқов билан ажойиб ўйнаган Собиржонов яккама-якка ҳолатдан унумли фойдаланди. 3:0 натижаси баҳс якунигача ўзгармади ва "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси гуруҳ беллашувлари олдидан пешқадамлик мавқеини янада мустаҳкамлади.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:2)
8 сентябрь. Бекобод. "Металлург" стадиони.
Ҳакамлар: Р.Лутфуллин, М.Турдиев, Ф.Достонов, Д.Раҳмонов. 
Назоратчи: А.Попов. 
Комиссар: Л.Қўчқоров.

"Металлург": Лобанов, Отахонов, Нарзуллаев (Эргашев, 73), Қуттибоев (Абдуллаев, 73), Убайдуллаев (Бобожонов, 53), Тожиев, Абдулҳоқов (Тошқўзиев, 53), Тошпўлатов, Андреев, Анваров (Сатторов, 64), Чумак.

"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Салимов, 68), Анзур Исмоилов, Кримец, Комилов, Аброр Исмоилов, Собирхўжаев (Абдуллаев, 68), Ҳамдамов (Эркинов, 76), Черан (Собиржонов, 46), Сидиқов, Дердийок.

Голлар: Черан, 21 - 0:1. Сидиқов, 45+1 - 0:2. Собиржонов, 90+2 - 0:3.

Огоҳлантиришлар: Абдулҳоқов, 31. Алижонов, 40. Отахонов, 45+1.