Клуб янгиликлари

Превью. "Металлург" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
"Шерлар" Суперлига 16-тур баҳсида 8 сентябрь куни Бекободда "Металлург" меҳмони бўлишади.

Жамоалар сафида дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўладиган футболчилар йўқ.

Чемпионатлар тарихида жамоамиз ушбу рақиб билан 47 бор тўқнаш келган. 39 беллашувда зафар қучган "Пахтакор" 4тадан баҳсда дуранг ўйнаган ва имкониятни бой берган. Бекободликлар дарвозасига жами 125 тўп киритилиб, 36 гол ўтказиб юборилган. Ғалабаларнинг 13таси йирик натижалар билан қўлга киритилган. Бекободда ўтган учрашувларнинг 17тасида "Шерлар" ғалаба қозонган, икки беллашув дуранг билан тугаган бўлса, 4та тўқнашувда "Металлург" устун келган. Меҳмондаги ўйинларда 50 гол урилиб, 19 тўп ўтказиб юборилган. Сафардаги охирги 4та ўйинда жамоамиз зафар қучган.

Ўзаро ўйинларда Игорь Сергеев 9 гол муаллифи бўлган. Анвар Солиев ҳисобида 8, Сервер Жепаровда 6, Игорь Шквирин, Александр Гейнрих ва Баҳодир Пардаевда 5, Азамат Абдураимов, Леонид Кошелев ва Исмаэль Гонсалвеш ҳисобида 4тадан тўп мавжуд. "Металлург"дан Дилмурод Каримов 6 голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Руслан Вагапов ва Зоҳид Абдуллаев эса 3тадан тўп киритган.

"Металлург" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 8 сентябрь, сешанба куни соат 19:00да Бекободдаги "Металлург" стадионида бошланади.