Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 «ПАХТАКОР» Футбол клуби

Клуб янгиликлари

"Машъал" - "Пахтакор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

Клуб янгиликлари

31 март куни "Пахтакор" олий лиганинг 4-турида "Машъал" билан сафарда майдонга тушади.

Муборакликлар таркибида ҳужумчи Зоҳир Қўзибоев жароҳат сабабли ўйнай олмайди. Жамоамиз сафида бундай йўқотиш мавжуд эмас.

Олий лигада жамоалар 32 учрашувда тўқнаш келишган. Уларда 22 ғалаба, 6 дуранг ва 4 мағлубият қайд этганмиз. Рақиб дарвозаси 62 марта ишғол қилинган. "Машъал" эса 20 тўп киритган. Ўтган мавсум Муборакда кечган беллашувда ҳисоб очилмаганди.

Ўйинни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга Маъмур Саидқосимов ва Ришат Нўъмонов ёрдам беради.

"МАШЪАЛ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Ришат Нўъмонов (Тошкент), Бахтиёр Йўлчараев (Гулистон).
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).
ПФЛ вакили: Владимир Штерн.

Ёшлар жамоалари беллашуви 30 март, пайшанба куни 15:30да бошланади. Асосий таркиблар учрашуви 31 март, жума куни 16:30да Баҳром Вафоев номидаги стадионда старт олади.