Клуб янгиликлари

"Бухоро" - "Пахтакор" ўйини "Локомотив" стадионида ўтказилади

Клуб янгиликлари

Суперлига 15-туридан ўрин олган учрашув Тошкентдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтиши маълум қилинди.

ПФЛнинг расмий хабарига кўра, мазкур учрашув Бухоро шаҳридаги стадионда таъмирлаш ишлари якунига етмагани боис, “Бухоро” клуби илтимосига кўра Тошкентдаги “Локомотив” стадионига кўчирилди. Учрашув аввалдан белгиланганидек, 5 сентябрь куни соат 18:00да бошланади.