"Пахтакор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Андижон" устидан қозонилган ишончли ғалаба билан якунлади.
Ўтказилиши борасида дастлаб муаммо келиб чиққан ўйинда устунлик тўлиғича жамоамиз тарафида бўлди. "Шерлар" рақиб дарвозаси олдида кўплаб кескин ҳолатларни юзага келтиришди. Ҳисоб очилгунга қадар 3-4 бор гол уриш учун қулай имкониятлар юзага келди, бироқ зарбалар аниқ бўлмади. Ўз навбатида рақибнинг аниқ уринишидан кейин Қувватов тўпни қайтарди. 19-дақиқада эса ҳисоб очилди. Бир неча тўп оширишлар билан уюштирилган ҳужум якунида Черан узатган тўпни Сергеев дарвозага аниқ йўллади. Узоқ бурчакка берилган зарбага дарвозабон улгурмади - 0:1.
Бўлим охирида эса иккинчи тўп киритилди. Машарипов тепган тўп Аривачуквунинг қўлига теккани сабабли пенальти белгиланди. Черан эса совуққонлик билан имкониятдан унумли фойдаланди - 0:2.
Иккинчи бўлимда ўйин суръатини хотиржам назорат қилишга интилган "Шерлар" бир неча марта гол уриш учун қулай вазиятларга чиқиб боришди, бироқ аниқ зарба берилмади. Шундай қилиб, "Пахтакор" Суперлигада биринчи даврани 34 очко тўплаган ҳолда якка пешқадам сифатида якунлади.
"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:2)
Ҳакамлар: Р.Каримов, Р.Фозилов, М.Нехочин, С.Назаров.
Назоратчи: Д.Роман.
Комиссар: З.Акрамхонов.
"Андижон": Адҳамов, Исроилов (Авилов, 22), Мираҳмадов, Қосимов, Бекмуродов, Аривачукву, Мелиев (Олимов, 88), Усмонов, Йўлдошев, Абдуманнопов (Жумабоев, 46), Мавлонов (Баҳодиров, 64)
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев (Салимов, 46), Козак, Анзур Исмоилов, Комилов, Ҳамробеков (Абдуллаев, 74), Аброр Исмоилов, Сидиқов (Собиржонов, 75), Черан, Машарипов (Ҳамдамов, 67), Сергеев (Дердийок, 46).
Голлар: Сергеев, 19 - 0:1. Черан, 42-пен - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Аривачукву. 41. Аброр Исмоилов, 89.