Бугун бўлиб ўтиши керак бўлган "Андижон" ва "Пахтакор" U-21 жамоалари ўйини рақиб жамоанинг баҳсга етиб келмаслиги сабабли ўтказилмайди.
“Андижон” U-21 жамоаси ПФЛга молиявий қийинчиликлар сабаб “Пахтакор” билан учрашувга етиб кела олмаслиги бўйича хат йўллади. Шу боисдан бугун бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувда “Пахтакор” U-21 жамоасига техник ғалаба ёзилади.