"Пахтакор" спорт директори Григорий Цейтлин бугун 69 ёшни қарши олмоқда.
Ҳаётини футболга бағишлаган, мамлакатимиз ва хориж клубларида турли лавозимларда фаолият юритган Григорий Семёнович туғилган кунини нишонлаяпти. "Пахтакор" футбол клуби унга мустаҳкам саломатлик, омад ва муваффақият ёр бўлишини тилаб қолади.