Клуб янгиликлари

"Локомотив" билан дербини Вадим Агишев бошқаради

Клуб янгиликлари

ПФЛ Суперлиганинг 12-тур учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

"Локомотив"га қарши ўтадиган дерби ўйинини Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши маълум қилинди. У ҳозиргача олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 16 учрашувда ҳакамлик қилган. Жамоамиз шулардан 12 тасида зафар қучган, бир марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учраган. Охирги бор жамоамиз иштирокида у ўтган мавсум Қўқонда "Қўқон-1912" билан учрашувда ҳакамлик қилган. Ўшанда "Пахтакор" 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Агишевга қанотларда Сардор Нишонбоев ва Аваз Абдуллаев ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Рустам Лутфуллин ишлайди.

"ПАХТАКОР" — "ЛОКОМОТИВ"
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Сардор Нишонбоев (Тошкент), Аваз Абдуллаев (Тошкент), Рустам Лутфуллин (Тошкент).
Назоратчи: Тимур Абдуллаев.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.