Арвеладзе: - Биринчи навбатда шифокорларимизга раҳмат айтишни хоҳлардим. Бизда ёқимсиз бир ярим ойча бўлди. Раҳбариятга ҳам раҳмат. Тезлик билан барчанинг соғлиғи учун зарур шароитлар яратилди. Мухлисларни ҳам футбол қайтгани билан табриклайман. Жисмоний яхши ҳолатга қайтиш муҳим. Касалликни баъзи йигитлар енгилроқ, баъзилари жиддийроқ ўтказди. Чиройли ўйин кўрсатишга интилдик. Футболчиларга ҳам миннатдорчилик билдираман.
Кимдир идишда сувни отганини кўрмадим. Бунга йўл қўйиш керак эмас. Интизом ва тартиб асосий ўринда бўлиши лозим. Нафақат бизда, балки барча жамоада.
Ҳар уч кунда ўйнаш осон эмас. Тикланиш ва кейинги ўйинларда майдонга тушиш керак. Олдинда уч қийин баҳс кутмоқда. Бугун беш алмаштиришни амалга оширдим. Футболчилар чарчаши мумкин. Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Бугун рақибда бир неча футболчи майдонга тушмади. Шу сабабли тестларни илгарироқ йўлга қўйиш лозим эди. Барча инсонларга бу касалликдан соғайишлари ва одатий ҳаётга қайтишларини тилайман.