Клуб янгиликлари

Сергеевнинг дубли ва ишончли ғалаба

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" Суперлига 10-турида "Қўқон-1912"дан 3:1 ҳисобида устун келди.

Ушбу учрашувда Козак жорий мавсумда илк бор майдонга туширилиб, у Кримец билан бирга ҳимоя марказидан ўрин эгаллади. "Локомотив" стадионида кечган беллашув кескин тарзда бошланди. Рақибда дастлаб гол уриш учун имконият пайдо бўлди, аммо Азимов ноаниқ зарба йўллади. Ташаббусни бўлим ўрталарига бориб тўлиқ ўз тарафига оғдирган жамоамиз 25-дақиқада ҳисобни очди. Машарипов жарима зарбасидан тўпни дарвоза олдига оширди. Бу ерда Кримец боши билан тўпни Сергеевга узатди ва Игорь яқин масофадан дарвозани ишғол қилди - 0:1. Сергеевнинг ўзи 43-дақиқада орадаги фарқни катталаштирди. Козакнинг фаоллигидан сўнг тўпни қабул қилиб олган Игорь бир ҳимоячидан ўтиб бориб, дарвозанинг узоқ бурчагига ерлатиб аниқ зарба йўллай олди - 0:2.

Иккинчи бўлимда тўпни назорат қилиш орқали вазиятлар яратишга уринган "Пахтакор" 67-дақиқада тезкор қарши ҳужумдан унумли фойдаланди. Захирадан туширилган Аброр Исмоилов тўпни эгаллаб, Машарипов билан чиройли ҳужум ташкил қилди. Жалолнинг узатмасидан кейин Аброр хотиржамлик билан дарвозага тўп киритди. Қўқонликлар эса 81-дақиқада ҳисобни қисқартирган голни уришди. Абдуҳамидов Суюновни яккама-якка ҳолатда доғда қолдирди. 3:1 ҳисобидаги муваффақиятдан кейин "Шерлар" турнир жадвалини бошқаришда давом этишмоқда.

"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 1:3 (0:2)
18 август. Тошкент. "Локомотив" стадиони.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, А.Цапенко, Т.Гайнуллин, Ҳ.Музаффаров. 
Назоратчи: Б.Ҳайдаров. 
Комиссар: З.Акрамхонов.
"Қўқон-1912": М.Абдуллаев, Акбаров, Норбеков (Абдуҳамидов, 73), Бердиев (Ҳасанов, 72), Азимов (Норматов, 78), Маматхўжаев, Рустамов, Мерзляков, Йосович, Бамба, Раевац (Б.Абдуллаев, 78).
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Кримец (Анзур Исмоилов, 61), Козак, Сайфиев (Аъзамов, 61), Ҳамробеков (Абдуллаев, 71), Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 61), Ҳамдамов, Черан, Машарипов, Сергеев (Дердийок, 75).
Голлар: Сергеев, 25 - 0:1. Сергеев, 43 - 0:2. Аброр Исмоилов, 67 - 0:3. Абдуҳамидов, 81 - 1:3.
Огоҳлантиришлар: Раевац, 20. Бамба, 22. Акбаров, 86. Козак, 88.