Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигаси: икки рақибимиз чемпионатдаги иштирокини давом эттирмоқда

Клуб янгиликлари

14 сентябрдан Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида ўйинларни давом эттирамиз.

Гуруҳимиздан ўрин олган икки жамоа - "Ал Ҳилол" ва "Шаҳр Ходро" клублари ўз чемпионатларида мавсумни давом эттиришмоқда. Бир неча ойлик танаффусдан сўнг Саудия Арабистони ҳамда Эрон чемпионатлари давом этиб, мавсум якунига яқинлашиб келишмоқда. "Ал Ҳилол" Саудия Арабистони чемпионати тугашига 6тур қолганда таъқибчиси "Насср"ни 9 очкога ортда қолдирган ҳолда чемпионликка жуда яқинлашиб қолди. Сўнгги ўйинда бу жамоа "Фатеҳ"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Саудияда чемпионат 9 сентябрь куни ниҳоясига етиши мўлжалланмоқда.

"Шаҳр Ҳодро" жамоаси эса аввалги турда "Истиқлол" билан учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Машҳадликлар 28 баҳсда 45 очко тўплаб, мавсум тугашига икки тур қолганда  6-поғонадан ўрин эгаллашган.

БААда эса 13 март куни ўтказилган 19-тур беллашувларидан кейин амирликда футбол учрашувлари ғолиблар эълон қилинмаган ҳолда тўхтатиб қўйилган. Янги мавсум 3 сентябрда Лига Кубоги, 9 сентябрда БАА чемпионати билан старт олиши режалаштирилган. "Шабаб Ал Аҳли" ҳозирча март ойидан бери расмий ўйинларда майдонга тушгани йўқ.