Клуб янгиликлари

Суперлига навбатдаги 4 тури учун стадионлар номи эълон қилинди

Клуб янгиликлари

ЎзПФЛ марказлашган ҳолда ўтадиган Суперлига ўйинлари учун стадионлар ҳамда учрашув вақтларини эълон қилди.

"Пахтакор" икки баҳсни "Локомотив", биттадан ўйинни эса "Бунёдкор" ва "Металлург" стадионларида ўтказади. "Қўқон-1912" ва "Андижон" билан учрашувлар "Локомотив" стадионида бўлиб ўтса, "Насаф"га қарши "Бунёдкор", "Локомотив" билан эса "Металлург" стадионида тўқнаш келамиз. U-21 биринчилиги жамоалари беллашуви асосий таркиблар ўйинидан бир кун аввал "Бунёдкор" академияси сунъий қопламали майдонларида бўлиб ўтади.

10-тур, 18 август
19:00, "Локомотив" стадиони
Қўқон-1912 - Пахтакор

11-тур, 21 август
19:00, "Бунёдкор" стадиони
Пахтакор - Насаф

12-тур, 24 август
18:30, "Металлург" стадиони
Пахтакор - Локомотив

13-тур, 27 август
19:00, "Локомотив" стадиони
Андижон - Пахтакор