Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўйинларини "Ал Жануб" стадионида ўтказади

Клуб янгиликлари

14 сентябрдан давом эттириладиган Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинлари бўлиб ўтадиган стадионлар номи маълум бўлди.

Унга кўра, "Пахтакор" иштирокидаги 4 учрашувнинг барчаси 2022 йилги жаҳон чемпионати учун янги қурилган "Ал Жануб" стадионида ўтказилади. Ушбу стадион 2019 йил май ойида фойдаланишга топширилган. "Ал Вақра" уй стадиони саналган "Жануб" 40 минг томошабинга мўлжалланган.

"Пахтакор" барча ўйинни бир хил вақтда бошлайди. Тошкент вақти билан беллашувлар 23:00да старт олади (Доха вақти билан 21:00).

3-тур, 14 сентябрь
Ал Ҳилол - Пахтакор

4-тур, 17 сентябрь
Пахтакор - Ал Ҳилол

5-тур, 20 сентябрь
Шабаб Ал Аҳли - Пахтакор

6-тур, 23 сентябрь
Шаҳр Ходро - Пахтакор