Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Машъал". Учрашув ҳақида маълумотлар

Клуб янгиликлари

Олий лиганинг 12-турида жамоамиз Тошкентда "Машъал"ни қабул қилади.

"Сўғдиёна" билан учрашувдан кейиноқ футболчилар навбатдаги беллашувга тайёргарликни бошлаб юборишди. Мазкур ўйинни Камолиддин Тожиев дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Муборакликлар сафида бундай йўқотишлар мавжуд эмас.

Қарама-қаршилик
Жамоалар чемпионат доирасида 30 бор тўқнаш келган. 21 учрашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 4 баҳсда "Машъал" зафар қучган бўлса, 5 беллашув дуранг билан тугаган. Жамоамиз 59 тўп киритиб, 20 марта дарвозасидан гол ўтказиб юборган. Тошкентдаги 15 ўйинда "шерлар" 13 ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этишган. Рақиб пойтахтда охирги марта 2007 йил очкони қўлга киритган.

Ўйин расмийлари
Учрашувни навоийлик Зокир Қодиров бошқариб боради. Унга наманганлик Мўмин Мажидов ва Расул Фозилов ёрдам беради.

"ПАХТАКОР" - "МАШЪАЛ"
Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Мўмин Мажидов (Наманган), Расул Фозилов (Наманган), Даврон Акмалов (Тошкент).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.