Бугун Суперлига клублари бош мураббийлари ва раҳбарлари, шунингдек, ЎзПФЛ ва ЎФА раҳбарияти чемпионат учрашувларини қандай давом эттириш юзасидан фикр алмашди.
Мавжуд шароитдан келиб чиқиб, август ойи сўнгига қадар Суперлиганинг биринчи давра учрашувлари марказлашган ҳолда Тошкент шаҳри ва вилояти стадионларида ўтадиган бўлди. Бунда асосий жамоалар табиий майдонларда, U-21 жамоалари эса сунъий майдонларда учрашув ўтказади.
Қайд этиш керак, ЎзПФЛ мазкур йиғилишда мусобақаларни ўтказиш юзасидан икки хил вариантни презентация қилди. Шундан сўнг, клублар вакилларига ўзаро фикр алмашиш учун танаффус берилди. Якунда марказлашган турнир лойиҳаси клублар вакиллари томонидан маъқуллади.
Келишувга кўра, ҳеч бир жамоа ўз майдонида учрашув ўтказмайди. Барча учрашувлар нейтрал стадионда ўтказилади. Клублар ўзлари танлаб олган қароргоҳда истиқомат қилади ва урдан фақатгина машғулот ҳамда ўйинларга рухсат этилган автомобилида қатнайди.
ЎзПФЛ пандемия даврида футбол учрашувларини қайта тиклаш шартлари акс этган регламентни тақдим этди. Август ойидаги ўйинлар давомида мана шу регламентга амал қилиниши назорат қилинади. ЎзПФЛ тиббиёт ходимларидан иборат комиссия тузишни режалаштирган. Мазкур комиссия клублардаги ҳолатни ўрганиб боради.
Чемпионатнинг иккинчи давраси ва ҳамда кубок учрашувларининг қайт тартибда ўтиши масаласи кейинроқ муҳокама этиладиган бўлди.
"Пахтакор" тақвими қуйидагича кўриниш олди.
10-тур, 18 август
Қўқон-1912 - Пахтакор
11-тур, 21 август
Пахтакор - Насаф
12-тур, 24 август
Пахтакор - Локомотив
13-тур, 27 август
Андижон - Пахтакор