Куз фаслининг ҳар бир ойида ЎзПФЛ 10 кундан муддатни миллий терма жамоага беришига тўғри келади. Демак, умумий яна 30 кун давомида миллий чемпионат ўйинларини ўтказишнинг иложи бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ вақтдан ютказмаслик учун Суперлиганинг 1-даврасини марказлаштирилган ҳолда якунлашга қарор қилди. Режага кўра, 3 августдан бошлаб Суперлига қайта тикланади ҳамда 15 август куни 1-давра ўз якунига етади. Якшанбадан ташқари ҳар куни футбол учрашувлари ўтказилади. Якшанба кунларида эса клублар умумий текширувдан ўтказилади.
Бунда ҳар бир клуб ўзи истиқомат қиладиган объектдан фақатгина машғулот ва ўйин майдонларига ўз автобусида сафар этади. Клублар қароргоҳи талаб этилган кунларда мунтазам дезинфекция қилинади. Ҳар бир клуб жой олган объект назоратда бўлиб, делегация олдига бегона кишилар қўйилмайди. Икки ҳафта давомида футболчилар ҳам бошқа юмуш билан ташқарига чиқарилмайди.
Ўйинлар Тошкент шаҳри ва вилояти стадионларида ўтказилади. Жамоамизнинг қолган ўйинлари тақвими қуйидагича кўриниш олган. Учрашувлар бўлиб ўтадиган стадионлар номи кейинроқ маълум қилинади.
10-тур, 4 август
Қўқон-1912 - Пахтакор
11-тур, 7 август
Пахтакор - Насаф
12-тур, 10 август
Пахтакор - Локомотив
13-тур, 13 август
Андижон - Пахтакор