Ўзбекистон Кубоги-2020 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, "Пахтакор" D гуруҳидан ўрин олди. Жамоамиз дастлаб "Қўқон-1912" меҳмони бўлиб, кейин ўз майдонида "Бунёдкор" ва "Оқ-тепа" клубларига қарши майдонга тушади. Гуруҳда юқори икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўлланма олади. Гуруҳ ғолибига айланган жамоа чорак финални ўз майдонида ўтказиш имкониятига эга бўлади.
Гуруҳ босқичи тақвими билан танишинг.
1-тур
Қўқон-1912 - Пахтакор
Бунёдкор - Оқ-тепа
2-тур
Пахтакор - Бунёдкор
Оқ-тепа - Қўқон-1912
3-тур
Пахтакор - Оқ-тепа
Қўқон-1912 - Бунёдкор