"Пахтакор" ўндан ортиқ яққол голли имкониятларни яратган ҳолда АГМК билан ўйинда дурангга имзо чекди.
Баҳсда тўлиқ устунлик қилган жамоамиз кўплаб голли вазиятлардан фойдалана олмади. Дастлабки дақиқалардаёқ Ҳамдамов, Сайфиев, икки бор Дердийок қулай имкониятларда тўпни дарвозага ноаниқ йўллашди ёки зарбалар кучсиз чиқди. Айниқса, Сайфиев ва Ҳамдамов бирга-бир ҳолатда аниқроқ ҳаракат қилишлари мумкин эди. 33-дақиқада АГМКнинг биринчи жиддий ҳужуми гол билан тугади. Эркиновнинг узатмасидан сўнг Аманов ҳисобни очишга эришди - 0:1.
Иккинчи бўлим бошида Алижонов тўпни қўли билан ўйнади деб топган ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик зарбани Жокич аниқ ижро этди. Тинимсиз ҳужум уюштиришга тушган "Пахтакор" икки дақиқа оралиғида ҳисобни тенглаштирди. Ҳамробековнинг узатмаларидан кейин дастлаб Сергеев, кейин Ҳамдамов тўп киритиб, ҳисобни тенглаштиришди. Ҳисоб 2:2 бўлиб турган бир пайтда Машариповнинг зарбасидан сўнг рақиб футболчиси тўпни қўли билан ўйнаганди ҳакам қоидани мезон бўйича кўриш мумкинлигини намойиш қилди. Охирги дақиқаларда ташкил этилган ҳужумлар самара бермади ва жамоамиз аламли дуранг билан кифояланди.
"ПАХТАКОР" - АГМК - 2:2 (0:1)
13 июль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, А.Усмонов, С.Шоюсупов, А.Худойберганов.
Назоратчи: В.Цейтлин.
Комиссар: Саид Шоҳруҳ.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Комилов, 90), Анзур Исмоилов, Кримец (Аъзамов, 26), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 46), Ҳамдамов (Сидиқов, 90), Черан, Машарипов, Дердийок (Сергеев, 60).
АГМК: Султонов, Раҳмонов, Қосимов (Бойдуллаев, 46), Эркинов, Тошматов, Абдураҳимов (Нурматов, 56), Сулаймонов (Шораҳмедов, 46), Ватсадзе (Полвонов, 67), Жокич, Аманов (Раҳматов, 81), Зонич.
Голлар: Аманов, 33 - 0:1. Жокич, 53-пен - 0:2. Сергеев, 72 - 1:2. Ҳамдамов, 74 - 2:2.
Огоҳлантириш: Машарипов, 90.