Мавсум:2006-2011
200 ўйин, 23 гол
Одил Ахмедов. (25.11.1987)

Клуб янгиликлари

"Омадли мухлис" ютуқли ўйини ғолиблари аниқланди


"Пахтакор" - "Динамо" учрашувига ташриф буюрган 5 нафар омадли ишқибоз совғаларга эга бўлишди.

"Пахтакор" футбол клуби ташкил этган "Омадли мухлис" ютуқли ўйини ғолиблари беллашувнинг танаффус пайтида аниқланди. Мавсумий абонемент ва ўйинга чипта харид қилганлар унда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди. Ютуқ сифатида спорт кийимлари, футбол тўплари ва "Дамас" автомобили қўйилганди. Ижтимоий акциямизда ғолиб чиққан мухлислар билан танишинг:

Дилшод Юнусов - футбол тўпи
Азиз Муҳаммадраупов - футбол тўпи
Жавлон Жўраев - спорт кийими
Абдулҳамид Абдураимов - спорт кийими
Умид Машғулов - "Дамас" автомобили.

Асосий ютуқ Тошкент вилояти Зангиота туманидан ўйинга келган Умид Машғуловга насиб этди. Ғолибларни ютуқлари билан табриклаган ҳолда навбатдаги уй ўйинларимизга ишқибозларни чорлаб қоламиз.

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?