ПФЛ Суперлиганинг 9-тур учрашувларини бошқариб борувчи расмийлар номи маълум бўлди.
АГМКга қарши беллашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Умумий ҳисобда чемпионатлар доирасида Қосимов "Пахтакор" иштирокидаги 20 ўйинда ишлаган. Уларнинг 14тасида жамоамиз ғалаба қозонган, уч дуранг ва уч мағлубият кузатилган. Жорий мавсумда у "Бунёдкор" билан баҳсда ҳакамлик қилган ва "Шерлар" 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Қанот ҳакамлари вазифасини Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов бажаради.
"Пахтакор" ва АГМК ўртасидаги учрашув 13 июль, душанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.
“ПАХТАКОР” – АГМК
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Рустам Чориев (Термиз).
Назоратчи: Владислав Цейтлин (Тошкент).
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.